RSS

Москвада ишлаш учун патент олинг

Москвада ишлаш учун Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина фуқаролари и патент олишлари керак.

Сахароводаги Кўпхизматли миграция маркази (ММЦ) – Москвада ишлаш учун патент олиш мумкин бўлган ягона жой. Кўпхизматли миграция маркази (ММЦ) воситачилар билан ишламайди, Кўпхизматли миграция марказига (ММЦ) фақат шахсан мурожаат қилиш мумкин.

» Кўпхизматли миграция маркази (ММЦ) иш графиги
» Кўпхизматли миграция марказига (ММЦ) қандай борилади

Патент олиш учун Кўпхизматли миграция марказига (ММЦ) Россияга келиш санасидан бошлаб 20 кун ичида мурожаат қилиш керак.
Патентни расмийлаштириш учун мурожаат қилиш муддатини бузганлик учун (Россия Федерациясига кириш кунидан бошлаб 30 календар куни) 10 минг рублдан 15 минг рублгача миқдорда жарима солиш кўзда тутилган (РФ нинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодексининг 18.20-моддаси)

Кўпхизматли миграция марказига (ММЦ) мурожаат қилиш учун иккита ҳужжат - паспорт ва “Келишдан мақсад” графасида “Ишлаш” белгиси бўлган миграцион картанинг бўлиши етарли.
Шуни таъкидлаб ўтамизки, 01.01.2016й. дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари патент расмийлаштириш учун фақат биометрик паспорт тақдим этишлари керак (эски намунадаги паспорт ҳақиқий эмас деб ҳисобланади)

Патент расмийлаштириш учун ҳужжатларни тақдим этишдан олдин РФ ИИВ Москва шаҳар бош бошқармаси миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси сайтида или бевосита РФ Миграция масалалари ББ нинг Москва шаҳри бўйича ҳудудий бўлинмаларида Россияга киришга таъқиқнинг йўқлигини текширишни тавсия қиламиз.

Кўпхизматли миграция марказида (ММЦ) патентни расмийлаштириш тартиби

ММЦ га атиги икки марта келишингиз керак бўлади.

ММЦ га биринчи марта келиш - ҳужжатларни тақдим этиш ва керакли тартиблардан ўтиш — 2 соатдан камроқ вақтни олади (ҳужжатларни тақдим этиш учун энг яхши вақт ҳар куни соат 14-00 дан кейин).

Кўпхизматли миграция маркази (ММЦ) хизматлари қиймати

Ариза бериш, ҳужжатлар пакетини шакллантириш ва РФ ИИВ ББ Москва шаҳар миграция масалалари бўйича ББ га бериш3 700 руб.
Тиббий кўрикдан ўтказиш2 300 руб.
Рус тили, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги асослари бўйича билимларни тестдан ўтказиш700 руб.
Ихтиёрий тиббий суғуртани расмийлаштиришот 4 000 руб.
Паспортни таржима қилиш ва тасдиқлаш400 руб.
Юқорида санаб ўтилган хизматлар учун тўловларни қабул қилишБитта тўлов учун
100 руб.
ЖАМИ
(Ҳужжатларни тақдим этишда КФММ да тўланади)
11 600 руб.
 

▼ Тиббий кўрикдан ўтиш

▼ Рус тили, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги асосларига оид билимларни билиш бўйича тестдан ўтиш

▼ Ихтиёрий тиббий суғурта

▼ Дактилоскопиядан ўтиш (бармоқ изларини олиш)

 

Кўпхизматли миграция марказига (ММЦ) иккинчи марта келиш – патент олиш

Патентнинг тайёрлиги тўғрисида СМС олгандан ёки "Патентга ариза мақомини билиш" электрон хизмати орқали сайтда тайёрлигини текширгандан кейин Кўпхизматли миграция марказига (ММЦ) келиш, патент амал қиладиган биринчи ой учун 4200 рубл миқдордаги ЖШДС (Жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ) ни тўлаш ва патентни олиш лозим.

Патентнинг тайёрлигини патента ҳужжатлар топширилгандан 10-15 кун ўтиб текшириш лозим.
Қонунчиликка мувофиқ РФ ИИВ ММБ Москва шаҳар ББ 10 иш куни ичида патентни бериш ёки беришни рад қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилади.

Патентни 11 ой ичида чўздириш (тўлаш)

Патент учун тўланган бўлса, у ҳақиқий ҳисобланади. Тўланмаган ҳолларда патентнинг амал қилиш муддати бекор қилинади. Патент учун ЖШДС ни тўлаш учун квитанцияни "Патентга ариза мақомини билиш" электрон хизмати орқали сайтда автоматик равишда шакллантириш ёки КФММ да олиш ҳамда исталган банкда тўлаш мумкин. Тўловларни тўлагандан кейин барча тўлов квитанцияларни янги патент олгунча сақлаш лозим..

ДИҚҚАТ!
Агар хорижий фуқаро Россия Федерациясидан чиқиб кетган ва ўзи бўлмаган давр учун патентга пул тўламаган бўлса, унга Россия Федерацияси ҳудудига қайтиб келгандан кейин янги патент олиш керак бўлади..

» Патент учун ариза мақомини билиш
» Патентга тўлаш учун квитанция
» Патент учун тўланганлигини текшириш